locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Людмила Карачик: «Ушбу турнирдаги барча рақибларимиз жуда кучли»

Кечаги учрашувдан сўнг Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси сардори Людмила Карачик Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматига қисқа интервью берди.
Футбол
Людмила Карачик: «Ушбу турнирдаги барча рақибларимиз жуда кучли»
photo: UFA

Кечаги учрашувдан сўнг Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси сардори Людмила Карачик Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматига қисқа интервью берди.

Кечаги учрашув ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

— Мен бундай турнирда илк бор иштирок этмоқдаман. Ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилиш мен учун катта масъулият ва фахр. Бундан жуда хурсандман.

Рақибнинг қайси жиҳатларига алоҳида эътибор қаратдингиз?

— Ушбу турнирдаги барча рақибларимиз жуда кучли. Уларнинг барчаси жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарликка эга. Бу жамоанинг ҳам шу жиҳатига эътибор қаратдим.

Биринчи бўлимда кўплаб голли вазиятларга эга бўлдик, бироқ гол уришнинг уддасидан чиқа олмадик. Сизнингча, бунга нима сабаб бўлди?

— Бу турнирдаги илк учрашувимиз эди ва ҳар бир футболчи катта масъулиятни ҳис қилди. Шу сабабли биринчи бўлимда гол ура олмадик. Танаффусдан сўнг эса қизлар ўзларини қўлга олишди ва голлар ура бошладик.

Киритган голингиз ҳақида нима дея оласиз?

— Бу гол бутун жамоанинг меҳнати маҳсули. Барча футболчилар ҳаракат қилишди, мен эса гол урдим. Ушбу голимни бутун Ўзбекистон халқига бағишлайман.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг