АПЛ. Мерсисайд дербисида ғолиб аниқланмади
Ўйинда 2 та гол урилди.
Футбол
Фото: Getty Images
Англия Премьер-лигасининг 12-туридан ўрин олган Мерсисайд дербисида "Эвертон" ва "Ливерпуль" 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Флориан Виртцнинг узатмасидан сўнг Доминик Собослаи меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 25-дақиқада эса Жереми Фримпонг ўз дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди.
Қолган вақт давомида жамоалар бошқа гол ура олишмади.
Ушбу натижадан сўнг "Ливерпуль" 22 очко билан турнир жадвалидаги тўртинчи ўрнини сақлаб қолди. "Эвертон" эса 17 очко билан саккизинчи поғонага кўтарилди.
Навбатдаги турда "Ливерпуль" 2 декабрь куни "Сандерленд"ни қабул қилади. "Эвертон" шу куни сафарда "Астон Вилла" билан куч синашади.