Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари Чирчиқда қўшма ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда
Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари Чирчиқда қўшма ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда
Айни кунларда Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон оғир атлетика миллий терма жамоалари иштирокида қўшма ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.
Машғулотлар давомида ҳар икки мамлакат спортчилари мураббийлар раҳбарлигида жисмоний, техник ва тактик тайёргарлик даражасини ошириш, спорт маҳоратини такомиллаштириш ҳамда келгуси халқаро мусобақаларга пухта ҳозирлик кўриш устида ишламоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби сафида хорижлик мутахассис, маслаҳатчи мураббий Гао Кайвен ҳам фаолият олиб бормоқда. Унинг халқаро тажрибаси ва мутахассислик салоҳияти машғулотлар жараёнини такомиллаштиришда муҳим ўрин тутади.
Дўстона ва профессионал муҳитда ўтаётган қўшма йиғин икки мамлакат терма жамоалари ўртасида тажриба алмашиш, машғулот жараёнини янада такомиллаштириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Қўшма ўқув-машғулот йиғини 5-декабрга қадар давом этади.