Ғазалкент — Республика ФА учрашувидаги тартибсизлик масаласи ЎФА қошидаги Тартиб-интизом қўмитасига оширилди
Пролиганинг 26-туридан ўрин олган Ғазалкент — Республика ФА учрашуви давомида ҳар икки жамоа футболчилари ўртасида муштлашув юзага келиб, ҳар икки жамоа жамоат тадбирларини ўтказиш нормаларини жиддий равишда бузганди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли идора вакиллари томонидан ҳам профилактик ишлар олиб борилди.
Лига томонидан хабар берилганидек, мазкур зиддиятда иштирок этган футболчи ва расмийларнинг хатти-ҳаракатлари ўрганилиб, уларга нисбатан тегишли тартибда спорт санкциялари ҳам қўлланади.
24-ноябрь санасида Лига қошидаги Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтиб, унда мазкур ҳолат ҳам кўриб чиқилди. Мазкур қўмита ваколатига 5 та ўйин ва/ёки 2 ойдан кўп бўлган четлатиш интизомий жазо чоралари кирмаслиги ҳамда қўмита аъзолари ушбу тартибсизлик учун қоидабузарларга нисбатан янада оғирроқ жазо чораларини қўллаш лозим деб топганидан келиб чиқиб, иш Кодекс бўйича иккинчи инстанция ҳисобланган ЎФА қошидаги Тартиб-интизом қўмитасига оширилади.