Жаҳон кубоги: Бугун 1 та бронза, 5 нафар боксчимиз эса кейинги босқичда
Жаҳон кубоги: Бугун 1 та бронза, 5 нафар боксчимиз эса кейинги босқичда
Бокс бўйича World Boxing Жаҳон кубоги якуний босқичининг яна бир куни ортда қолди. Бугун рингга кўтарилган етти нафар боксчимиздан беш нафари ғалабага эришган бўлса, икки ҳамюртимиз мусобақани тарк этди. Ярим финал босқичида имкониятни бой берган Хуморабону Мамажонова ҳисобимизга илк бронза медалини тақдим этди.
Бугунги натижалар:
-48 kg: Фарзона Фозилова - Анжелика Кристофорска (Польша) 5:0
-55 kg: Асилбек Жалилов - Абдул Бартон (Англия) 4:1
-60 kg: Самандар Олимов - Мунарбек Сейтбек уулу (Қирғизистон) 5:0
-57 kg: Хуморабону Мамажонова - Пунраве Руенрос (Таиланд) 1:4
-70 kg: Абдуллоҳ Мадаминов - Байрам Нурмуҳаммедов (Туркманистон) 5:0
-70 kg: Азиза Зокирова - Надежда Голубева (Россия) 1:4
-90 kg: Акмалжон Исроилов - Леклан Лоусон (Австралия) 5:0