locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илк ғалаба: Жавоҳир Синдоров бешинчи партияда Гукешни таслим қилди

Шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳс, 5-тур
Эксклюзив янгиликлар
Илк ғалаба: Жавоҳир Синдоров бешинчи партияда Гукешни таслим қилди
photo: gettyimages

Ҳамюртимиз жаҳон чемпионлиги матчининг 5-партиясида оқ доналарда амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни мағлуб этди.

Дастлабки тўртта партия дуранг билан якунланган бўлса, бешинчи партияда Гукешнинг 31-юришда фарзинларни алмаштиришга уриниши жиддий хатога айланди. Жавоҳир бу имкониятдан унумли фойдаланди.

Жаҳон чемпионлиги учун жами 14 та классик партия режалаштирилган бўлиб, 7,5 балл тўплаган шахматчи жаҳон тожи соҳиби бўлади.

Шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳс, 5-тур

Жавоҳир Синдоров 1 — 0 Гукеш Доммаражу

Умумий ҳисоб 3 — 2.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг