locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси Тожикистон дарвозасига жавобсиз учта гол урди

Бугун пойтахтимиздаги ЎФА Терма жамоалар маркази спорт залида футзал бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон миллий терма жамоалари ўртасидаги режалаштирилган илк ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Футбол
Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси Тожикистон дарвозасига жавобсиз учта гол урди
photo: UFF

Бугун пойтахтимиздаги ЎФА Терма жамоалар маркази спорт залида футзал бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон миллий терма жамоалари ўртасидаги режалаштирилган илк ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Томонларнинг ўзаро келишувига биноан ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган баҳсда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз учта гол уриб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Учрашувдаги ҳисоб 3-дақиқада Беҳруз Самиев томонидан очилди. Биринчи бўлим якунланишига уч дақиқа қолганида эса Қувончбек Жаҳонов мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ўйин тизгинини қўлдан бермади. Мағлубиятдан қутулиш йўлини излаган меҳмонлар учрашувнинг сўнгги сонияларида учинчи голни ҳам ўтказиб юборишди. 40-дақиқада Беҳруз Самиев ўзининг ушбу баҳсдаги дублини расмийлаштирди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги бош мураббий Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги илк учрашувида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон – Тожикистон 🇹🇯 — 3:0 (2:0)
8 ноябрь, 2026 йил
Тошкент. ЎФА Терма жамоалар маркази спорт зали
Голлар: Беҳруз Самиев (3, 40), Қувончбек Жаҳонов (17).
Ҳакамлар: Тимурбек Тўхтабаев, Нурбек Арстанбай уулу (иккаласи ҳам Қирғиз Республикасидан).

Ўзбекистон (бошланғич таркиб): Жасур Ризбонов, Илҳом Ҳамроев, Беҳруз Самиев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев (с).
Захирадагилар: Аббос Элмуродов, Анасхон Раҳматов, Элдор Ни霊матов, Фазлиддин Ботиров, Асилбек Вафоев, Абдулборий Илёсов, Суннатилла Жўраев, Қувончбек Жаҳонов, Тоҳир Абдукаримов.

Бош мураббий: Баҳодир Аҳмедов.

Тожикистон (бошланғич таркиб): Нуриддин Жабборов, Насратшо Исмоилов, Самандар Ризомов, Муҳаммад Ражабов, Некруз Идиев.
Захирадагилар: Фирӯз Бекмуродов, Амиржон Раҳимов, Муҳаммад Авғонов, Баҳодир Хўжаев, Муҳаммад Шарипов, Умед Қўзиев, Сиёвуш Қаюмов, Хусрав Холиқназаров, Дилшод Саломов (с).

Бош мураббий: Пайрав Воҳидов.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг