locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Насаф» 90-дақиқада гол уриб, «Бухоро»ни мағлуб этди

Қаршиликлар бир киши кам бўлиб қолган рақиб дарвозасига ўйиннинг якуний қисмида гол урди.
Футбол
Суперлига. «Насаф» 90-дақиқада гол уриб, «Бухоро»ни мағлуб этди
photo: Nasaf fk

Ўзбекистон Суперлигасининг 27-турида «Насаф» сафарда «Бухоро» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 85-дақиқада мезбонлар сардори Сардор Қулматов иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди.

Баҳсдаги ягона гол 90-дақиқада киритилди. Ойбек Рустамов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Насаф»га муҳим уч очкони тақдим этди.

Ушбу натижадан сўнг «Насаф» 45 очко билан турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. «Бухоро» эса 42 очко билан 7-поғонада қолди.

Суперлига. 27-тур
Бухоро — Насаф 0:1
Гол:
Рустамов 90.
Огоҳлантиришлар: Қулматов 20, Муртазоев 26, Ғуломов 75.
Четлатиш: Қулматов 85 (иккинчи огоҳлантириш).

Бухоро: Ҳамроев, Мухторов, Тодоров, Қулматов, Мамасиддиқов, Эсанов, Ражабов, Йўлдошев (Жўрабеков, 84), Родич (Қаюмов, 84), Жўрабоев (Убайдуллаев, 65), Качавара (Рўзиев, 73).
Насаф: Неъматов, Давронов, Ғайбуллаев, Абдуназаров (Отубанжо, 66), Эшмуродов, Рустамов, Ғуломов, Муҳиддинов, Муртазоев, Шала, Абдуқолиқов.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг