locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Лас-Пальмас» «Барселона»нинг собиқ мураббийини жамоага олиб келмоқчи

Каталониялик мутахассис ҳозирда Франциянинг «Дюнкерк» клубини бошқармоқда ва фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
Футбол
Фото: Getty Images

Испаниянинг «Лас-Пальмас» клуби бош мураббийлик лавозимига Альберт Санчесни тайинлаш бўйича музокараларнинг якуний босқичига етиб келди. Каталониялик мутахассис ҳозирда Франциянинг «Дюнкерк» клубини бошқармоқда ва фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Diario AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Лас-Пальмас» раҳбарияти Санчес билан келишувга эришган. Бироқ унинг янги лавозимга киришиши «Дюнкерк» билан амалдаги шартномасини бекор қилиш масаласи ҳал этилишига боғлиқ. Томонлар молиявий шартлар юзасидан музокараларни давом эттирмоқда.

«Лас-Пальмас» раҳбарияти янги мураббий келиши ҳақида шу ҳафта ичида расман эълон қилишга умид қилмоқда. Айни пайтда жамоани вақтинча Хуан Мануэль Родригес бошқариб турибди. Санчеснинг асосий вазифаси клубнинг қониқарсиз натижаларига барҳам бериш ва турнир жадвалидаги ҳолатини яхшилашдан иборат бўлади.

Маълумот учун, Альберт Санчес илгари «Барселона»нинг захира жамоаси — «Барса Атлетик»ни бошқарган. Шунингдек, у «Эспаньол» академиясида ҳам фаолият юритган. Мутахассис 2025 йилда Франциянинг «Дюнкерк» клубига келган ва жамоани Лига 2 турнир жадвалининг ўнинчи поғонасига олиб чиққан.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг