Делап бир шарт эвазига \"МЮ\"га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images
“Ипсвич” ҳужумчиси Лиам Делап “Манчестер Юнайтед” Европа лигаси финалида ғалаба қозонса, Манчестерга кўчиб ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Манбага кўра, “МЮ" Европа лиғасида ғолиб чиқиб, ЧЛга йўлланма олса, футболчи “қизил иблислар” сафига келиб қўшилишга тайёр. Унга “Челси” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Лиам жорий мавсум “Ипсвич” сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди. 22 ёшли футболчининг нархи 35 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист