Шахмат. Ҳумоюн Бегмуротов Жаҳон чемпиони бўлди
Бу — Ўзбекистон шахмати учун яна бир улкан ютуқ ва ёш гроссмейстеримизнинг халқаро майдондаги навбатдаги тарихий ғалабаси.
Бошқа спорт турлари
photo: gettyimages
Ўзбекистонлик гроссмейстер Ҳумоюн Бегмуротов 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Рапид бўйича Жаҳон чемпиони бўлди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида ўтказилаётган FIDE World Junior Rapid Chess Championships U20 мусобақасида ҳамюртимиз барча рақибларини ортда қолдириб, жаҳон чемпионлиги унвонини қўлга киритди!
Бу — Ўзбекистон шахмати учун яна бир улкан ютуқ ва ёш гроссмейстеримизнинг халқаро майдондаги навбатдаги тарихий ғалабаси.
Ҳумоюн Бегмуротовни ушбу ажойиб натижа билан самимий муборакбод этамиз.