Умида Омонова Жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади
Ал-Айн шаҳрида ўтказилган FIDE World Junior Rapid Chess Championships U20 мусобақасида Умида 9 тур якунига кўра 6,5 очко жамғариб, фахрли 2-ўринни эгаллади.
Бошқа спорт турлари
photo: Chess Uzbekistan
Ўзбекистонлик ёш шахматчи Умида Омонова 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасида рапид бўйича Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида ўтказилган FIDE World Junior Rapid Chess Championships U20 мусобақасида Умида 9 тур якунига кўра 6,5 очко жамғариб, фахрли 2-ўринни эгаллади.
Умидани ушбу ажойиб натижа билан самимий муборакбод этамиз! Келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилаймиз.