Бернарду Силва: «Роналду доимо бизнинг сардоримиз бўлган»
Португалия терма жамоаси яримҳимоячиси Бернарду Силва Криштиану Роналду ҳақида гапирди.
"Бу табиий жараён. Менга 12 йил давомида Криштиану билан терма жамоада бирга ўйнаш насиб этди. У доимо бизнинг сардоримиз бўлган. У кетганидан кейин биз, ёши каттароқ ва тажрибали футболчилар, ёшларга ўзини аямаслик, меҳнат маданияти ва жамоа ичидаги масъулиятни сақлашда ёрдам беришимиз керак.
Сардорлардан бири бўлиш мен учун катта шараф. Бу терма жамоада анчадан бери ўйнаётганимни ва кўп йиллардан буён унинг шарафини ҳимоя қилиб келаётганимни англатади. Ғалаба қозониш ва муваффақиятга эришиш учун нима зарурлигини биламан. Бу вазифани имкон қадар яхши бажаришга катта ғурур билан ҳаракат қиламан", — деди Силва Данияга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.