locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Гринвуд билан шартнома имзолаш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Англиялик ҳужумчи ҳозирда «Марсел» сафида тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Гринвуд билан шартнома имзолаш бўйича музокаралар олиб бормоқда
ФОТО: Getty Images

«Барселона» «Марсел» клуби вингери Майсон Гринвуд билан шартнома имзолашга тайёргарлик кўрмоқда. 24 ёшли ҳужумчи аввал «Манчестер Юнайтед»нинг энг истиқболли футболчиларидан бири деб ҳисобланган ва ҳозирда футбол элитасига қайтиш йўлида ҳаракат қилмоқда.

TEAMtalk маълумотларига кўра, каталонияликлар Гринвудни трансфер қилишни хоҳлашади, аммо клуб жамоатчилик реакцияси ва обрў хавфлари билан тўқнашиши мумкин.

Англиялик футболчи трансферга қизиқиш билдирган ва агентларига Европанинг етакчи клубларидан бирига ўтишни таъминлашни топширган.

Гринвуднинг ҳозирги спорт формаси ажойиб: «Хетафе»даги ижараси ва «Марсел»даги ўйинлари юқори даражани кўрсатди, бу эса «Барселона»нинг эътиборини тортди. Шу билан бирга, клуб раҳбарияти мухлислар ва аёллар ҳуқуқлари фаолларидан келиши мумкин бўлган норозиликлардан хавотирда бўлиб, трансферни нозик масала сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Гринвудга зўрлаш уринишида, ҳужум ва назорат қилувчи хатти-ҳаракатларда айбловлар қўйилган эди. Иш 2023 йилда асосий гувоҳлар кўрсатмаларини қайтариб олгани сабабли тўхтатилган, аммо футболчининг обрўсига таъсири давом этмоқда. Инглиз клублари жамоатчиликнинг салбий реакцияси ва ҳомийлар билан боғлиқ потенциал муаммолардан эҳтиёткорлик билан қарамоқда.

Жорий мавсумда Гринвуд «Марсел» сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 14 гол урди ва 4 та ассист берди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг