locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳром Ҳайдаров: Ўйин пайтида барибир қизишиб кетиш бўлади. Ҳасанов йиқилган пайтда пеналти сўрадин

Қўқон-1912 бош мураббийи Машъал билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баҳром Ҳайдаров: Ўйин пайтида барибир қизишиб кетиш бўлади. Ҳасанов йиқилган пайтда пеналти сўрадин
photo: Qo'qon-1912
Ўзбекистон Суперлигаси
02.11.2025, Як.
Машъал
1
Қўқон-1912
0

Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"

Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Турнир жадвалида бир-бирига яқин жамоалар тўқнаш келишди. Ўйлайманки тенг ўйин бўлди. Иккала жамоага ҳам очко жуда зарур эди, шу боис майдонда кўп кураш бўлди. Бошида ўйинни яхши бошладик, назорат қилаётган эдик. Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Ҳисобда орқада қолишни бошлагач, жамоамизда асабийлик пайдо бўлди ва оддий вазиятларда совуққонлик етишмади. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, Ҳасановда, Дацида. Агар ўша вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин бошқача бўларди. Тенг ўйин бўлди. "Машъал"ни ғалаба билан табриклайман", - деди Баҳром Ҳайдаров.

- Ҳақамларга нисбатан кўп бор эътироз билдирдингиз. Айнан қайси вазиятларга нисбатан эътироз бўлди?

- Ўйин пайтида барибир қизишиб кетиш бўлади. Ҳасанов йиқилган пайтда пеналти сўрадин. Ҳақам ўз қарорини тушунтирди ва бизда бошқа эътироз бўлмади. Олдимизда 3 та ўйин бор ва насиб қилса, олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг