locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳром Ҳайдаров: \"4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” - “Бухоро” (1:0) учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи ғалаба билан жамоамиз мухлислари ва клубимиз раҳбариятини табриклайман. Анча ёқимли ҳиссиёт, ғалабаларимиз бардавом бўлсин. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Машғулотлардаги тайёргарлик ишланмаларимиз ишлади. 4 та турдан бери давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик. Иккинчи бўлимда озроқ хотиржамликка берилдик. Жароҳатлар режаларга таъсир кўрсатди. Хатоларни кўриб чиқиб, хулоса чиқарамиз.

- Кейинги ўйинлар ҳақида фикрингиз? Ўзбекистон кубогидаги мақсадлар қандай?

- Бизда чемпионат ёки кубок учрашуви ажратилмайди. Ҳар икки турнир биз учун муҳим. Рақибга қараб ёшларга ҳам имконият берамиз. Кубокдаги биринчи вазифамиз бу - гуруҳдан чиқиш.

- Қизил карточка олган футболчилар нечта турга четлатилгани ҳақида ойдинлик киритилдими?

- Биз ҳам кутяпмиз. Ғофуров ҳам, Ҳасанов ҳам асосий таркибда рақобат ярата оладиган футболчилар. Кейинги турдан кўриб чиқилса керак. Режаларни шунга қараб тузамиз.

- Ўринбосарлар таркибида Жасур Аҳмаджонов 7 та гол урди. Уни асосий таркибга жалб этиш режаси борми?

- Албатта, биз уни кузатиб бораяпмиз. Бугунги ўйин қайдномасига ҳам киритмоқчи эдик. Жасур асосий таркиб билан машғулотларни ҳам олиб борди. Ёшлар таркибимиздан футболчилар етишиб чиқса, бундан фақат хурсанд бўламиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг