Жавоҳир Синдоров: 50,1% — 49,9%
Жавоҳир Синдоров: 50,1% — 49,9%
Жаҳон чемпионлиги учун бўлажак баҳсда кимнинг имконияти юқорироқ — Жавоҳир Синдоровми ёки амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш D?
АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказилган Clutch Chess: Champions Showdown турнири давомида Жавоҳир Синдоровдан Жаҳон чемпионлиги учрашувида ўзининг ва Гукешнинг ғалаба қозониш имкониятларини фоизларда баҳолаш сўралди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер бу саволга қизиқарли жавоб берди:
Жавоҳир Синдоров — 50,1%
Гукеш D — 49,9%
Синдоров ўз имкониятини амалдаги Жаҳон чемпиониникидан атиги 0,2 фоиз пунктга юқори баҳолади. Бу билан у рақибига ҳурмат сақлаган ҳолда ўз ғалабасига ишонишини ҳам кўрсатди.
Эътиборлиси, Жавоҳир шундан сўнг 27–29-октябрь кунлари ўтказилган Clutch Chess: Champions Showdown турнирида 20,5 очко тўплаб, чемпионликни қўлга киритди. Бу унинг Жаҳон чемпионлиги учрашувидан олдинги сўнгги турнири бўлди.
24-ноябрь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Гукеш D ва Жавоҳир Синдоров ўртасидаги Жаҳон чемпионлиги учрашуви бошланади.
14 та классик партиядан иборат бу учрашув шахмат тарихидаги энг ёш икки даъвогар ўртасидаги Жаҳон чемпионлиги баҳси бўлади. Ҳар икки шахматчи 20 ёшда.
Жаҳон чемпионлиги учрашувида кимнинг имкониятини юқорироқ баҳолайсиз?