locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси йиғини давом этмоқда

Бош мураббий Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги мураббийлар штаби ФИФА кунлари доирасида Тожикистон миллий терма жамоасига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларига қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
Футбол
Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси йиғини давом этмоқда
photo: UFF

Ўзбекистон миллий футзал терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ЎФА тасарруфидаги Терма жамоалар марказида давом этмоқда.

Бош мураббий Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги мураббийлар штаби ФИФА кунлари доирасида Тожикистон миллий терма жамоасига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Йиғин дастурига мувофиқ, футзалчилар ҳар куни икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин доирасида Тожикистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

8-ноябрь — дастлабки учрашув ЎФА Терма жамоалар марказида, томонларнинг келишувига биноан, ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади.

10-ноябрь, соат 18:00 — иккинчи учрашув Тошкентдаги “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг