locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Асрор Алиқулов: «Муаммолар асосан чим билан»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Асрор Алиқулов: «Муаммолар асосан чим билан»
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
13.06.2025, Як.
Қўқон-1912
0
Машъал
4

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (0:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов учрашув ҳақида фикр билдирди.

- "Қўқон-1912" ўз майдонида тажовузкор ўйин кўрсатади, охиригача ўйнайди, қарши ҳужумда кўпроқ ҳаракат қилади. Ўйинда тезкор гол урдик, бироқ шундан кейин озгина сустлашдик. Оддий ҳолатларда тўп йўқотдик. Ўйинга тайёргарлик мобайнида футболчиларга тўпни йўқотишимиз "Қўқон-1912"нинг тезкор ҳужумларига сабаб бўлишини айтгандик. Барибир футболчилар ҳаяжонланишди. Иккинчи бўлимда иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди. Кейин йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Узоқдан келган мухлислар олдида бу ғалабани нишонладик. Бу ғалаба учун футболчиларимга миннатдорлик билдираман.

"Машъал" қачон ўз стадионига қайтади? Эшитишимча ҳали стадионда ҳеч қандай ишлар олиб борилмаяпти.

- Иш олиб борилмаяпти десак нотўғри бўлади, ишлар қилинмоқда. Муаммолар асосан чим билан. Ёриткичлар ўрнатилган. Чим, VAR ва суғориш тизими бўйича ишлар кетмоқда. Биз меҳмонда ўйнашга мажбурмиз, шу сабабли жамоани шундай тайёрлаяпмиз. Футболчиларга катта босим бермасдан енгилроқ ўйин кўрсатишига, жамоавийликка эътибор беряпмиз.

Ҳумоюн Муртазоев иккинчи ёшлигини ўтказяпти десак бўладими? Ўзбек футболида айни дамда ҳужумчилар дефицити бўлиб турганида "Машъал" топ-ҳужумчига эга, у бир вазиятдан битта гол ура олади.

- У жуда кўп меҳнат қилади, бунинг барчаси машғулотлар эвазига. Ўтган йилгига қараганда у анча енгил ўйнамоқда, жойидан тез қўзғалмоқда, яхши курашаяпти, фаоллик ошган.

- Сардор Абдураимов бугун захирадан ўйинга қўшилди. Унинг асосий таркибда ўйнаши учун нима ҳалақит қиляпти?

- Бу "Қўқон-1912" жамоасининг ўйини билан боғлиқ. Бизга биринчи бўлимда курашувчан футболчи керак эди, шу сабабли Сардорни иккинчи бўлимга олиб қўйдик. У яхши фикрлайди, тўп билан яхши ҳаракат қилади, лекин ҳимояда муаммолари бор. Уни захирада олиб қолиб, иккинчи бўлимда туширганимиз ўзини оқлади, у иккинчи бўлимда ҳужумларга яхши қўшилди деб ўйлайман.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг