Саудия Пролигаси. «Ан Наср» меҳмонда «Ал Аҳли»га ютқазиб қўйди
Саудия Арабистони чемпионатининг 13-турида «Ал Аҳли» ўз майдонида «Ан Наср»ни қабул қилди. Унда Жидда клуби 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувда Криштиану Роналду ҳисобни очди. Бу унинг фаолиятидаги 986-голига айланди. Аммо кейинчалик мезбонлар сафида Галено, Тоуни ва Ибанес гол уришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, «Ал Аҳли» очколари сонини 24 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди. «Ан Наср» 28 очко билан 3-поғонада.
Саудия Пролигаси. 13-тур
Ал Аҳли — Ан Наср 3:1
Голлар: Галено 45+1, Тоуни 71 пенальти, Ибанес 75 – Роналду 14
Ал Аҳли – Менди, Баттия, Демирал, Ибанес, Тринкау, Ал Жоҳани, Атангана, Балобайид, Сперсян (Ал Бурайкан, 81), Галено, Тоуни.
Ан Наср –Бенто, Авад, Иниго Мартинес, Симакан, Анжело (Ғариб, 87), Ал Ҳайбари (Коман, 72), Бушал, Ал Ҳамдан, Саму Кошта, Феликс, Роналду.
Фойдаланилмаган пенальти: Роналду 18.