locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳон чемпиони учта камаридан воз кечди

32 ёшли боксчи энди фаолиятини енгил вазнда давом эттириб, ушбу дивизионнинг мутлақ жаҳон чемпионига айланишни мақсад қилган.
Бокс
Фото: Getty Images

Америкалик профессионал боксчи Алисия Баумгарднер иккинчи ярим енгил вазн тоифасидаги WBA, WBO ва IBF чемпионлик камарларини вакант қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда спортчи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

32 ёшли боксчи энди фаолиятини енгил вазнда давом эттириб, ушбу дивизионнинг мутлақ жаҳон чемпионига айланишни мақсад қилган.

Баумгарднер 8 ноябрь куни АҚШнинг Арлингтон шаҳрида туркиялик Элиф Нур Турханни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, янги вазн тоифасида IBF камарини қўлга киритган эди.

Маълумот учун, америкалик спортчи профессионал фаолияти давомида 19 та ғалаба, жумладан, еттита нокаут қайд этган ва бир бор мағлубиятга учраган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг