locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шакур Стивенсон ва Раймонд Мураталья жамоалари келиша олмади

Шу сабабли 30-ноябр куни жангни ташкил этиш ҳуқуқи учун промоутерлар ўртасида аукцион ўтказилади.
Бокс
Фото: Getty Images

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBO чемпиони Шакур Стивенсон ва мажбурий даъвогар Раймонд Мураталья ўртасидаги жангни ташкил этиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда WBO президенти Густаво Оливьери маълум қилди.

Томонларга 16-ноябрга қадар ўзаро келишувга эришиш учун муҳлат берилган эди. Бироқ белгиланган муддат ичида жанг шартлари бўйича якуний битим имзоланмади.

Шу сабабли 30-ноябр куни жангни ташкил этиш ҳуқуқи учун промоутерлар ўртасида аукцион ўтказилади. Мазкур жараён ташкилотнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали жонли эфирга узатилади.

Маълумот учун, енгил вазн тоифасида собиқ IBF чемпиони ҳисобланган Мураталья юқори дивизионга кўтарилгач, Стивенсоннинг камарига мажбурий даъвогар мақомини қўлга киритган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг