Сабрина Чакомонова финалда
Дакарда давом этаётган Ёшлар Олимпиадасида муваффақиятли иштирок этаётган Сабрина Чакомонова ярим финал босқичида ҳам рақибасига имконият қолдирмади.
Бокс
photo: gettyimages
Сабрина Чакомонова финалда.
Дакарда давом этаётган Ёшлар Олимпиадасида муваффақиятли иштирок этаётган Сабрина Чакомонова ярим финал босқичида ҳам рақибасига имконият қолдирмади. Қозоғистонлик Марал Толапбергенга қарши рингга кўтарилган Сабрина 5:0 ҳисобида зафар қучди ва финалга йўл олди.
Рушанабону Исаева ҳам финалга йўл олди. Ёшлар Олимпиадасида -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Рушанабону Исаева ҳам ярим финал жангида иштирок этди.
У мисрлик Менталла Иброҳимга қарши рингга кўтарилди. Қувонарлиси, Исаева рақибасидан бир бош устун эканини намойиш этиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.