locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Раҳматилло Бойматовдан муддатидан олдин ғалаба

Айни вақтда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Zuffa Boxing томонидан ташкил этилган профессионал бокс оқшоми давом этмоқда.
Бокс
Раҳматилло Бойматовдан муддатидан олдин ғалаба
photo: boks Uzbekistan

Раҳматилло Бойматовдан муддатидан олдин ғалаба.

Айни вақтда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Zuffa Boxing томонидан ташкил этилган профессионал бокс оқшоми давом этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, мазкур кечада икки нафар ҳамюртимиз — Раҳматилло Бойматов ҳамда Жаҳонгир Зокиров навбатдаги жангларини ўтказишмоқда.

Ҳамюртимиз Раҳматилло Бойматов иштирокидаги жанг ўз якунига етди. У ганалик Моро Канлага (11-2, 9 KO) қарши рингга кўтарилди.

Қувонарлиси, Бойматов рақибини биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа, ҳамюртимиз профессионал рингдаги ғалабалари сонини иккитага етказди (2-0).

Айни дамда терма жамоамиз катта мураббийи Акмал Ҳасанов Жаҳонгир Зокировни жангига тайёрламоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Жаҳонгир Зокировга ҳам бўлажак жангда омад ва ғалаба тилаймиз!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг