Канелога яна бир вазн тоифасида чемпионлик учун жанг қилишга рухсат берилди
Альварес яқинда 13 ойлик танаффусдан сўнг рингга қайтиб, Кристиан Мбилли устидан ғалаба қозонган ҳамда иккинчи ўрта вазн тоифасида WBC камарини қўлга киритган эди.
Бокс
Фото: Getty Images
Профессионал бокснинг мексикалик юлдузи Саул “Канело” Альварес ярим оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Вилли Хатчинсонга қарши рингга кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда BoxingScene нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Бутунжаҳон бокс кенгаши мексикалик спортчига юқори дивизиондаги чемпионлик камари учун жанг қилишга рухсат берган. Ҳозирча томонлар ўртасида якуний келишувга эришилмаган.
Альварес яқинда 13 ойлик танаффусдан сўнг рингга қайтиб, Кристиан Мбилли устидан ғалаба қозонган ҳамда иккинчи ўрта вазн тоифасида WBC камарини қўлга киритган эди.
Маълумот учун, Хатчинсон 7 ноябрь куни британиялик Жошуа Буатси билан бўлиб ўтган баҳсда ғалаба қозониб, вакант чемпионлик камарига эга чиққандӣ.