locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Энтони Жошуа Тайсон Фюрини нокаутга учратмоқчи

37 ёшли боксчи мазкур тўқнашувга тайёргарлик дастурига айрим ўзгартиришлар киритган.
Бокс
Фото: Getty Images

Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ҳамюрти Тайсон Фюрига қарши бўлажак жанг олдидан ўз режалари ҳақида гапирди. Бу ҳақда Британиянинг The Sun нашри хабар бермоқда.

37 ёшли боксчи мазкур тўқнашувга тайёргарлик дастурига айрим ўзгартиришлар киритган. Спортчи мураббийлари Бен Дэвисон ва Шон Мерфи билан биргаликда рақибини муддатидан аввал мағлуб этишга қаратилган машғулотларни олиб бормоқда.

Шунингдек, Жошуа жанг Нью-Йоркда эмас, Буюк Британияда ўтказилиши учун катта миқдордаги даромаддан воз кечгани айтилмоқда. Айрим маълумотларга кўра, ушбу қарор унга 10 миллион доллардан ортиқ маблағга тушган.

Маълумот учун, британиялик икки юлдуз ўртасидаги узоқ кутилган тўқнашув 11 декабрь куни Кардифф шаҳридаги «Принсипалити» стадионида бўлиб ўтади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг