locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АҚШ Сенати профессионал бокс тизимини ўзгартириши мумкин бўлган қонун лойиҳасини маъқуллади

Мазкур ташаббус промоутерлик ташкилотларига боксчилар рейтинги, чемпионлик жанглари ва мусобақаларни ягона тизим асосида бошқариш имкониятини бериши мумкин.
Бокс
Фото: Getty Images

АҚШ Сенати профессионал боксни бошқариш тизимига жиддий ўзгаришлар киритишни назарда тутувчи Muhammad Ali American Boxing Revival Act қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади. Мазкур ташаббус промоутерлик ташкилотларига боксчилар рейтинги, чемпионлик жанглари ва мусобақаларни ягона тизим асосида бошқариш имкониятини бериши мумкин. Бу ҳақда BoxingScene нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, қонун лойиҳаси доирасида Unified Boxing Organizations (UBO) деб номланувчи янги ташкилотлар фаолиятини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Ушбу тузилмалар амалдаги WBC, WBA, IBF ва WBO каби ташкилотлардан мустақил равишда рейтинглар юритиши ҳамда чемпионлик баҳсларини ташкил қилиши мумкин. Сенаторлар томонидан киритилган ўзгартиришлардан сўнг ҳужжат қайта кўриб чиқиш учун Вакиллар палатасига юборилади.

Ташаббус тарафдорлари янги тизим профессионал боксдаги тарқоқ бошқарувни соддалаштириши ва мусобақаларни ташкил этиш жараёнини самаралироқ қилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Бироқ айрим мутахассислар бундай тартиб йирик промоутерлик компаниялари қўлида ҳаддан ташқари кўп ваколат тўпланишига олиб келишидан хавотирда. Қонун лойиҳасида боксчилар шартномалари, тиббий суғурта ва спортчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қўшимча талаблар ҳам кўзда тутилган.

Маълумот учун, мазкур ташаббусдан UFC президенти Дана Уайт раҳбарлигидаги Zuffa Boxing ташкилоти ҳам манфаатдор бўлиши мумкин. Қонун лойиҳасининг Сенатдан ўтиши уни тўлиқ кучга киритмайди. Ҳужжатнинг янгиланган шакли Вакиллар палатаси томонидан ҳам маъқулланиши ва тегишли қонунчилик жараёнларидан ўтиши керак.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг