Суперлига 3-турининг якуний ўйинлари қандай кечди?
29 март куни Ўзбекистон Суперлигаси доирасидаги сўнгги учрашувлар бўлиб ўтди. Биринчи баҳсда «Насаф» «Нефтчи»ни қабул қилди. Ўйин 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланди. «Насаф» еттинчи, «Нефтчи» эса тўққизинчи ўринни эгаллади.
Иккинчи учрашувда «Машъал» «Сўғдиёна» жамоасига қарши майдон эгаси бўлди ва минимал ҳисобда - 1:0 ғалаба қозониб, учинчи турдан сўнг 11-поғонани банд этди. Ўз навбатида «Сўғдиёна» 14-ўринга тушиб қолди.
Учинчи турнинг якуний ўйинида «Пахтакор» ўз майдонида «Динамо Самарқанд» клубини қабул қилди ва 0:1 ҳисобида меҳмонлар ғолиб чиқди. «Динамо Самарқанд» ҳозирча учинчи, «Пахтакор» эса 15-ўринда турибди.
Ўзбекистон Суперлигаси. Учинчи тур:
Насаф - Нефтчи - 0:0
Машъал - Сўғдиёна - 1:0
Голлар: Баратов 45+2
Пахтакор - Динамо Самарқанд - 0:1
Голлар: Хўжамирзаев 62.