Суперлига. “Насаф” - “Нефтчи” учрашуви учун ПРЕВЬЮ
Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган яна бир марказий учрашувда Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилади.
Жамоалар ҳозирга қадар миллий чемпионатимиз доирасида 52 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 22 тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган бўлса, 19 тасида “Нефтчи” зафар қучган.
11 та ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 68-58, қаршиликлар фойдасига.
“Насаф”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2003-йилда 4:1 ҳисобида қайд этилган. Фарғоналиклар эса 1999-йилда қаршиликларни 4:0 ҳисобида мағлуб этган.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” ва “Нефтчи” ўртасидаги драматик учрашув бугун, 29-март куни Тошкент вақти билан соат 18:30 да Қаршидаги “Марказий” стадионида старт олади.