Гельфанд: “Номзодлар турнирида энг муҳим нарса — ўзига ишончи йўқолган рақибга дуч келиш”
2011-йилги Номзодлар турнири ғолиби Борис Гельфанд турнирда омад ва психологиканинг ролини тушунтириб берди.
“Албатта, омад ҳар қандай турнирда муҳим, лекин бу ерда айниқса катта аҳамиятга эга. Шунингдек, омад фақат рақиб хатоси билан эмас — масалан, сизга айнан керакли пайтда ютқазиб келаётган ёки кетма-кет икки партияни бой берган ўйинчи тушиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.”
Гельфанднинг айтишича, бундай вазиятда ўйинчи ўз имкониятларини бошқача ҳис қилади:
“Шунда сизда ғалаба имконияти кўпроқдек туюлади. Айниқса турнирнинг иккинчи ярмида ўйинчилар кўпроқ хавфга боради, чунки биринчи ўрин билан қолган ўринлар орасидаги фарқ жуда катта.”
У яна бир муҳим жиҳатни таъкидлади:
“Баъзида эса сиз айнан ғалаба жуда зарур бўлган рақибга дуч келасиз. Бу ҳам катта омил. Лекин ким қачон шундай ҳолатда бўлишини олдиндан билиб бўлмайди — бу одатда 7–8-турлардан кейин маълум бўлади.”
Якуний хулоса эса шундай:
“Номзодлар турнирида энг муҳим нарса — бу имкониятларини йўқотаяпган ёки ўзига шубҳа қила бошлаган рақибга дуч келиш.”