locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ferran Torres Испания — Аргентина учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди

Финалда европаликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ЖЧ-2026 финалидан ўрин олган Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг энг яхши футболчиси номини эълон қилди. Мазкур баҳс "Қизил фурия"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, ўйин қаҳрамони эса ҳужумчи Ferran Torres бўлди.

Ferran қўшимча бўлимларда жамоасига жаҳон чемпиониликни тақдим этган гол муаллифига айланди. Бу испаниялик ҳужумчининг мазкур турнирдаги илк голи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси ўз тарихида илк бор 2010-йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан эди. Ўшанда ҳам жамоа финалда Нидерландия устидан худди шундай ҳисобда (1:0, қўшимча вақтларда) зафар қучганди. Аргентина терма жамоаси эса амалдаги чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмай, кумуш медаллар билан чекланди.

Бир кун аввал бўлиб ўтган учинчи ўрин учун баҳсда эса Англия терма жамоаси Францияни голли шоуга айланган ўйинда 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалларига эга чиқди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг