locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пау Кубарси ЖЧ-2026нинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди

Учрашувда Испания Аргентинани минимал ҳисобда мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) 2026-йилги Жаҳон чемпионати якунларига кўра турнирнинг энг яхши ёш футболчиси номини эълон қилди. Ушбу нуфузли совринга Испания терма жамоаси марказий ҳимоячиси Пау Кубарси лойиқ кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 финалида Испания Аргентина терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионилигини қўлга киритди. Мазкур турнирда Кубарси барча 8 та учрашувда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар қайд этмаган бўлса-да, унинг етакчилигидаги "Қизил фурия" мудофаа чизиғи бутун турнир давомида ўз дарвозасидан бор-йўғи битта гол ўтказиб юборди, холос.

Маълумот учун, испанлар ўз тарихида илк бор 2010-йили Жанубий Африкада ўтган Жаҳон чемпионатида зафар қучишган эди. Ўшанда жамоа финалда Нидерландия терма жамоасини мағлуб этганди (1:0, қўшимча вақтда). Амалдаги чемпион Аргентина эса бу сафар тахтни топширишга мажбур бўлди ва кумуш медаллар билан чекланди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг