Эмилиано Мартинес финалнинг ўзида Унай Симоннинг бутун турнирдаги натижасидан кўпроқ сейв амалга оширди
Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес Испанияга қарши кечган ЖЧ-2026 финал учрашувида (0:1) рақиб посбони Унай Симоннинг бутун турнир давомида қайд этган кўрсаткичидан кўпроқ сейв ижро этди. Ҳал қилувчи баҳсда Мартинес ўз дарвозасини 11 марта муқаррар голдан қутқариб қолган бўлса, Симон бутун мусобақа давомида жами 10 та сейв амалга оширди, холос. Бу ҳақда OptaAnalyst таҳлилий саҳифаси X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, айнан Унай Симон 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб топилган эди. Испаниялик посбон турнир доирасидаги 8 та учрашувда ўз дарвозасидан атиги битта гол ўтказиб юбилди.
2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтди. Финалда Испанияга имкониятни бой берган Аргентина терма жамоаси амалдаги чемпион унвонини ҳимоя қила олмади. 2022 йили Қатарда ўтган турнир финалида жамоа Францияни мағлуб этганди (3:3, пенальтилар бўйича — 4:2).