Чим устида хоккей бўйича аёллар терма жамоаси бронза медалини эгаллади
Ўзбекистон аёллар ўсмирлар (U-21) миллий терма жамоаси Women’s Junior AHF Cup Muscat 2026 мусобақасини муваффақиятли якунлаб, бронза медалини қўлга киритди.
Жамоамиз турнирни Қозоғистонга қарши 1:1 ҳисобидаги дуранг билан бошлади. Кейинги учрашувда Бангладешга имкониятни бой берган бўлсалар, Гонконг (Хитой)ни 6:1, Покистонни 5:3 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медали учун баҳс йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳал қилувчи учрашувда эса терма жамоамиз Гонконг (Хитой)ни 10:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратиб, Women’s Junior AHF Cup Muscat 2026 мусобақасининг бронза медали соҳибига айланди.
Шунингдек, мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Рушана Чориева турнирнинг “AirAsia Best Goalkeeper Award” соврини билан тақдирланган бўлса, терма жамоамиз ҳужумчиси Мадинабону Хўжаева эса мусобақанинг энг яхши тўпурари сифатида “Bharath University Top Scorer Award” совринини қўлга киритди.