Лионел Месси ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг йиғлаб юборди
Аргентина миллий терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси ЖЧ-2026 финалида Испаниядан қабул қилинган мағлубиятдан (0:1) кейин кўз ёшларини тия олмади.
Месси учрашувни асосий таркибда бошлади ва майдонда тўлиқ 120 дақиқага яқин ҳаракат қилди, бироқ ўйинда самарали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмади.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 90+3-дақиқасида Аргентина терма жамоаси майдонда бир киши кам бўлиб қолганди: Энсо Фернандес иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. Испанияга чемпионликни тақдим этган ягона голни эса 106-дақиқа ўтиб бораётганда ҳужумчи Ферран Торрес киритди.
Шу тариқа, Аргентина терма жамоаси амалдаги чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмади. Маълумот учун, 2022-йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентина Франция терма жамоасини мағлуб этиб, бош совринга эга чиққан эди.