locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Унай Симон ЖЧ-2026нинг энг яхши дарвозабони деб топилди

Ҳал қилувчи баҳсда Испания Аргентинани минимал ҳисобда мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания терма жамоаси посбони Унай Симон 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб эълон қилинди. Испанлар турнир финалида Аргентина терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпиониликни қўлга киритишди. Унай Симон мазкур мусобақа давомида ўтказилган 8 та учрашувда ўз дарвозасидан бор-йўғи битта гол ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, финал баҳсидаги ягона гол 106-дақиқада Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес томонидан киритилди. Аргентиналиклар эса ярим ҳимоячи Энсо Фернандеснинг 90+3-дақиқада майдондан четлатилганидан сўнг ўйинни бир киши кам бўлиб якунлашга мажбур бўлишди.

2026 йилги Жаҳон чемпионати 11-июндан 19-июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтди. Аввалги дунё биринчилигида Аргентина терма жамоаси ғолиб чиққан эди. 2022 йили Қатарда ўтган турнир финалида улар Франция термасини таслим этишганди (3:3, пенальтилар бўйича — 4:2).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг