locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Белбоғли кураш бўйича ёшлар ўртасида (U18) Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди

Жорий йилнинг 26–29 октябр кунлари Нукус шаҳрида белбоғли кураш бўйича ёшлар ўртасида (U18) Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Белбоғли кураш бўйича ёшлар ўртасида (U18) Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди
photo: Kurash Uzbekistan

Жорий йилнинг 26–29 октябр кунлари Нукус шаҳрида белбоғли кураш бўйича ёшлар ўртасида (U18) Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган ёш полвонлар ғолиблик учун баҳс олиб борди. Мусобақанинг дастлабки икки кунида ўғил болалар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишларида куч синашган бўлса, сўнгги куни қизлар ўртасида эркин йўналишдаги беллашувлар ўтказилди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида мезбон — Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Наманган вилояти терма жамоасига насиб этган бўлса, Навоий вилояти жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди. Беллашувлар якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг