“ЎФФ Президенти кубоги” иштирокчилари учун трансфер ойнаси очилди
Ўзбекистон футзал федерацияси ҳаваскор жамоалар ўртасида ўтказилаётган “ЎФФ Президенти кубоги – 2026/2027” мусобақаси иштирокчилари учун трансфер ойнаси расман очилганини маълум қилади.
2026 йил 1 ноябрдан бошлаб жамоаларга ўз таркибларини кучайтириш ва янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш учун 5 кун муддат берилади.
Трансфер даврида 2026/2027-йилги мавсум учун Олий ва Биринчи лига футзал клублари сафида рўйхатдан ўтмаган барча ўйинчиларни жамоалар таркибига қўшиб олиш мумкин.
Шунингдек, барча жамоаларга қўйиладиган асосий талаб: умумий таркибдаги ўйинчиларнинг камида 3 (уч) нафари 2009 йил ва ундан кейин туғилган ёшлардан иборат бўлиши лозим.
Трансфер ойнаси муддати:
1 ноябрь, соат 16:00 дан
5 ноябрь, соат 23:59 гача
P.S.: 2026/2027-йилги мавсум учун қуръа ташлаш маросими 6 ноябрь куни ўтказилади.