locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миллий терма жамоага номзод футзалчилар 2–10 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида машғулотлар олиб боришади

Йиғин доирасида қўшни Тожикистон миллий терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилиши кўзда тутилган.
Футбол
Миллий терма жамоага номзод футзалчилар 2–10 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида машғулотлар олиб боришади
photo: UFF

Ноябрь ойининг дастлабки ўн кунлиги FIFA кунларига тўғри келади. Ўзбекистон футзал федерациясининг Терма жамоалар билан ишлаш департаменти томонидан ушбу муддатда миллий терма жамоамиз учун навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ҳамда халқаро ўртоқлик учрашувлари режалаштирилган.

Миллий терма жамоага номзод футзалчилар 2–10 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида, ЎФА тасарруфидаги Терма жамоалар марказининг спорт залида машғулотлар олиб боришади.

Йиғин доирасида қўшни Тожикистон миллий терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилиши кўзда тутилган. Дастлабки баҳс 8 ноябрь куни томонларнинг келишувига мувофиқ Терма жамоалар марказида ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади. Иккинчи учрашув эса 10 ноябрь куни соат 18:00 да “Юнусобод” спорт мажмуасида томошабинлар иштирокида ўтказилади.

Миллий терма жамоа мураббийлар штаби мазкур йиғинга жами 22 нафар футзалчини жалб этди. Уларнинг 4 нафари дарвозабон, 5 нафари ҳимоячи, 9 нафари қанот ўйинчиси ва 4 нафари ҳужумчи ҳисобланади. Шунингдек, рўйхатдан 5 нафар ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футзалчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Аббос Элмуродов (БМБ)
Аббос Ўлмасбеков (БМБ)
Жасурбек Ризбонов (Насаф)
Шоҳжаҳон Замирхонов (БМБ)

Ҳимоячилар:
Илҳом Ҳамроев (СҚБ)
Анасхон Раҳматов (Насаф)
Суннатилла Жўраев (Насаф)
Жамолиддин Сатторов (БМБ)
Фазлиддин Ботиров (Максам-Чирчиқ)

Қанот ўйинчилари:
Ҳусниддин Нишонов (БМБ)
Муҳаммадали Хусанбоев (БМБ)
Тоҳирбек Абдукаримов (Максам-Чирчиқ)
Даврон Чориев (Олмалиқ)
Қувончбек Жахонов (Насаф)
Асилбек Вафаев (БМБ)
Беҳруз Самиев (Хоразм)
Элдор Ниғматов (Хоразм)
Абдулборий Илёсoв (СҚБ)

Ҳужумчилар:
Аброр Ахмедзянов (СҚБ)
Бегзод Мирқосимов (БМБ)
Музаффар Абдукаримов (Олмалиқ)
Жавоҳирбек Абдулвосиев (БМБ)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг