Фарғонада World Tennis M15 Pepsi Cup турнири доирасида Болалар куни ташкил этилди
Теннисни болалар ўртасида оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида маҳорат дарслари ўтказилди.
Теннис
photo: Tennis Uzbekistan
Фарғонада World Tennis M15 Pepsi Cup турнири доирасида Болалар куни ташкил этилди
Теннисни болалар ўртасида оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида маҳорат дарслари ўтказилди. Уларда Фарғонада теннис билан шуғулланаётган ёш спортчилар ҳам иштирок этди. Машғулотларни Ўзбекистон терма жамоаларининг тажрибали мураббийлари олиб бориб, болалар билан ўз билим ва тажрибаларини бўлишди.
Болалар куни учун турнир ҳомийси Pepsi номи билан аталган махсус Pepsi Court корти тайёрланди.