Ўзбекистон кубоги. «Навбаҳор» «Ғазалкент»ни енгиб, ярим финалга чиқди
Ярим финалнинг барча иштирокчилари маълум.
Футбол
Фото: Навбаҳор ПФК
Ўзбекистон кубоги чоракфиналидан сўнгги баҳсда «Навбаҳор» ўз уйида Пролига вакили «Ғазалкент» устидан ғалаба қозонди. Муҳаммадали Ғиёсов, Жоэл Кожо ва Ҳусайн Норчаевнинг голларига Лазизбек Мирзаев бир бор жавоб берди.
Шу тариқа марказлашган тарзда ўтадиган яримфиналнинг жуфтликлари маълум бўлди. Унда «Локомотив» «Сўғдиёна» билан, «Навбаҳор» эса ОКМКга қарши тўқнаш келади.
Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал
Навбаҳор — Ғазалкент 3:1
Голлар: Муҳаммадали Ғиёсов (26), Жоэл Кожо (32), Ҳусайн Норчаев (82) — Лазизбек Мирзаев (52).