locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артета: «Бавария» таркибига бир қарашнинг ўзиёқ етарли»

Микель Мюнхен клубига қарши баҳс борасида фикр билдирди.
Футбол
Артета: «Бавария» таркибига бир қарашнинг ўзиёқ етарли»
Фото: Getty Images
Чемпионлар лигаси
21.10.2026, Як.
Бавария
2
Арсенал
2

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета Чемпионлар лигасидаги навбатдаги ўйин олдидан «Бавария» жамоасининг салоҳиятини юқори баҳолади.

– «Бавария» таркибига бир қарашнинг ўзиёқ етарли. Жамоа мураббийлар штаби томонидан жуда пухта тайёрланган, ўйинчиларнинг руҳияти, ҳар бир ҳаракатдаги ишончи юқори. Шу билан бирга, футболчилар индивидуал маҳорати ҳисобига ҳам вазият ярата олишади. Бу улар урган голларидан, яратган имкониятларидан яққол кўриниб турибди. Биз айнан шундай рақибга қарши майдонга тушишни истаймиз. Бу чақириқни қабул қилишга тайёрмиз ва фақат ғалабага интилган ҳолда ўйнаймиз, – дея Артета сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтиради.

«Бавария» – «Арсенал» учрашуви бугун, 21 октябрь куни, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг учинчи тури доирасида бўлиб ўтади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг