locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Забихилло Ӯринбоев: “Ғалабали сериямизни давом эттириш ниятидамиз”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Забихилло Ӯринбоев: “Ғалабали сериямизни давом эттириш ниятидамиз”
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
25.05.2025, Як.
Навбаҳор
3
Қўқон-1912
0

Ўзбекистон Суперлигаси 11-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 30 ёшли тажрибали ҳужумчиси Забихилло Ӯринбоев бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:


Гарчи бўлажак рақибимиз икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган бўлса-да, жорий мавсум ўйинларини яхши ўтказиб, етакчи жамоаларга муносиб қаршилик кўрсатмоқда.


Бундан ташқари, мазкур учрашув “водий дербиси” мақомига эга. Дерби беллашувлари эса барчага маълум, доимо шиддатли, томошабоп, кескин курашларга бой тарзда кечади. Албатта, бўлажак учрашув ҳам бундан мустасно бўлмайди.


Жамоамиз сўнгги ўйинларда ижобий натижаларни қайд этиб, мухлисларни хурсанд этмоқда. Ушбу учрашувда ҳам зафар қучиб, ғалабали сериямизни давом эттириш, ишқибозларга қувонч улашишни ният қилганмиз.


Бўлажак ўйинда мухлисларни стадионда кутамиз ва Худо хоҳласа, ғалаба қозониб, биргаликда байрам қиламиз", - деди Забихилло Ӯринбоев.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг