locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ван Нистелрой мавсум якунланиши билан “Лестер”ни тарк этади

Клуб Премьер-лига билан хайрлашди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ван Нистелрой мавсум якунланиши билан “Лестер”ни тарк этади
Фото: Getty Images

“Лестер” бош мураббийи Руд Ван Нистелрой мавсум якунланиши билан жамоани тарк этади. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Қайд этилишича, нидерландиялик мутахассис АПЛ 38-туридаги “Борнмут”га қарши ўйиндан сўнг клубни тарк этади. Ҳамкорликни тугатиш ишлари келаси ҳафтадан бошланиши хабар қилинмоқда.

Маълумот ўрнида, 2024/2025 йилги мавсум якунларига кўра, “Лестер” АПЛни тарк этди. Жамоа сўнгги тур олдидан 25 очко билан жадвалнинг 18-поғонасини эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг