Туркия чемпионати. Шомуродов ва Файзуллаев гол урган баҳсда «Башакшехир» ғалаба қозонди
Туркия чемпионатининг 10-турида «Истанбул Башакшехир» ўз майдонида «Самсунспор»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонлар сафида Элдор Шомуродов 10-дақиқада ҳисобни очди. Аббосбек Файзуллаев эса захирадан майдонга тушганидан сўнг, 90+1-дақиқада гол урди.
Шунингдек, мезбонлар сафида 25-дақиқада Андреас Сков Олсен, 41-дақиқада Байрам ва 75-дақиқада Ба рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу натижадан сўнг «Истанбул Башакшехир» 14 очко билан турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилди. «Самсунспор» эса 4 очко билан 17-поғонада қолди.
Туркия чемпионати. 10-тур
Истанбул Башакшехир — Самсунспор 5:2
Голлар: Шомуродов 10, Сков Олсен 25, Байрам 41, Ба 75, Файзуллаев 90+1.
Истанбул Башакшехир: Муҳаммед, Карбоуник, Эмин, Ба, Саба, Калузински, Камне, Брнич (Файзуллаев, 78), Олсен (Сари, 78), Шомуродов (Виска, 83), Селке (Йилдирим, 67).