«Бавария» икки нафар футболчисини йўқотди
Ҳар икки футболчи «Боруссия»га қарши учрашувида жароҳат олди.
Футбол
Фото: Getty Images
«Бавария» ярим ҳимоячи Исмаэль Сайбари ва ҳужумчи Серж Гнабри хизматларидан маълум муддат фойдалана олмайди. Бу ҳақда Мюнхен клубининг расмий сайти хабар берди. Бироқ футболчиларнинг майдонга қайтиш муддати ҳозирча аниқ эмас.
Ҳар икки футболчи шанба куни Бундеслиганинг Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши учрашувида жароҳат олди. Мазкур баҳс 2:2 ҳисобида якунланган эди.
Сайбарига ўнг оёқ тўпиғи боғламларининг узилиши ташхиси қўйилди. Марокашлик футболчи аллақачон муваффақиятли операцияни бошдан кечирган.
Гнабри эса чап сон орқа қисми мушакларидан жароҳат олган.
Дортмундликлар билан дурангдан сўнг «Бавария» Бундеслига турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.