«Ливерпуль» ван Дейкка ўринбосар изламоқда
Ван Дейк 2018 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
Фото: Getty Images
«Ливерпуль» раҳбарияти тажрибали нидерландиялик ҳимоячи Виржил ван Дейкнинг ўрнига муносиб футболчи изламоқда. Бу ҳақда The Daily Briefing журналистлари хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, мерсисайдликлар эътиборини икки нафар ҳимоячига қаратган. Булар Дортмунднинг «Боруссия» клуби аъзоси Нико Шлоттербек ҳамда «Ноттингем Форест» футболчиси Мурилло ҳисобланади.
Ван Дейк 2018 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 35 ёшли ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.
Transfermarkt портали нидерландиялик футболчининг бозор қийматини 15 миллион евро деб баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Ван Дейк Англия чемпионатида саккизта учрашувда майдонга тушиб, иккита сариқ карточка олди.