Суперлига. «Нефтчи» меҳмонда «Хоразм»дан устун келди
“Нефтчи” очколари сонини 24 тага етказиб, “Пахтакор” билан тенглашиб олди.
Фото: Нефтчи ПФК
Ўзбекистон Суперлигаси
24.04.2026, Як.
Хоразм
0
Нефтчи
2
Ўзбекистон Суперлигаси 9-туридан ўрин олган “Хоразм” - “Нефтчи” учрашуви якунига етди.
Беллашув 2:0 ҳисобида фарғоналикларнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги голларга Стипе Перица (14) ва Аброр Исмоилов (64) муаллифлик қилишди. 87-дақиқада захирадан майдонга тушган Иззатилло Пўлатов тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланди.
“Нефтчи” очколари сонини 24 тага етказиб, “Пахтакор” билан тенглашиб олди.
Суперлига. 9-тур
“Хоразм” – “Нефтчи” 0:2
Голлар: Стипе Перица, 14 (0:1), Аброрбек Исмоилов, 64 (0:2)
Розикжон Султонмуродов
Журналист