locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. Хожимирзаев тўпурарликка қайтган баҳсда «Динамо» «Қўқон-1912»ни мағлуб этди

Ҳисобни 2-дақиқада Жавоҳир Ҳусанов Егор Кондратюкнинг узатмасидан сўнг очди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dinamo fk
Ўзбекистон Суперлигаси
29.07.2026, Як.
Динамо
3
Қўқон-1912
2

Ўзбекистон Суперлигаси 14-турининг сўнгги баҳсида «Динамо» ўз майдонида «Қўқон-1912»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳисобни 2-дақиқада Жавоҳир Ҳусанов Егор Кондратюкнинг узатмасидан сўнг очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб Анвар Хожимирзаев мувозанатни тиклади. 29-дақиқада эса у пенальтини аниқ амалга ошириб, мезбонларни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Санжар Қодирқулов 69-дақиқада ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Орадан икки дақиқа ўтиб Сильванус Нимели «Қўқон-1912»нинг иккинчи голини урди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади.

Мазкур ғалабадан сўнг «Динамо» очколарини 20 тага етказиб, мусобақа жадвалида 9-ўринга кўтарилди. Самарқандликлар шу тариқа кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. «Қўқон-1912» эса 11 очко билан 15-ўринда қолди.

Шу тариқа, Суперлигада 14-тур баҳслари якунга етди.

Суперлига. 14-тур
Динамо - Қўқон-1912 3:2
Голлар:
Жавоҳир Ҳусанов 2 (0:1), Анвар Хожимирзаев 6 (1:1), Анвар Хожимирзаев 29, пен. (2:1), Санжар Қодирқулов 69 (3:1), Сильванус Нимели 71 (3:2).
Огоҳлантиришлар: Нурилло Тўхтасинов 47, Тигран Аванесян 65, Шоҳрух Гадоев 73.

Динамо: Эдем Неманов, Артём Радаев (Жаҳонгир Ўрозов, 61), Михаил Штефан, Анвар Хожимирзаев, Тигран Аванесян (Беҳрузбек Облақулов, 67), Жалолиддин Жумабоев, Жаҳонгирбек Абдусаломов (Санжар Қодирқулов, 61), Ойбек Ўрмонжонов, Марко Станоевич, Харис Хайдаревич (Нурилло Тўхтасинов, 46), Фирдавс Абдураҳмонов.
Қўқон-1912: Рустам Нартажиев, Аслиддин Тоштемиров, Алишер Салимов (Шоҳрух Гадоев, 57), Жавоҳир Сидиқов, Шота Гвазaва, Жавоҳир Ҳусанов (Тома Табатадзе, 66), Иброҳим Йўлдошев (Андро Георгадзе, 77), Шаҳзод Акрамов, Иқболжон Маликжонов, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (Муҳаммадас Ҳасанов, 57), Егор Кондратюк (Сильванус Нимели, 57).

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг