Суперлига. \"Динамо\" сафарда \"Хоразм\"ни енгиб, 2-ўринга кўтарилди
Фото: Динамо ПФК
Ўзбекистон чемпионатининг 12-турида “Динамо” клуби сафарда “Хоразм”дан устун келди.
Жиззахда кечган ўйинда самарқандликлар иродали тарзда муваффақият қозонди. Мурод Бобожонов ҳисобни очган бўлса, кейинчалик Фирдавс Абдураҳмонов ва Ойбек Ўрмонжоновлар ўз ҳисобларига голлар ёздириб, навбатдаги ғалабага эришди, - 2:1.
Бу ғалабадан сўнг “Динамо” очколари сонини 25тага етказиб, 2-ўринга кўтарилиб олди.
Суперлига. 12-тур
“Хоразм” 1:2 “Динамо”
Голлар: Муродбек Бобожонов, 25 (1:0), Фирдавс Абдураҳмонов, 33 (1:1), Ойбек Ўрмонжонов, 60 (1:2)
Розикжон Султонмуродов
Журналист